Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
ХХР кинематография ишлари бўйича миллий бошқармаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой маҳсулотларига жорий қилган божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини чеклашини маълум қилди, деб ёзмоқда Reuters.
Биз бозор қоидаларига бўйсуниб, аудитория танловини ҳурмат қиламиз ва Америка филмлари импорти сонини сезиларли даражада қисқартирамиз, — дейилади бошқарма баёнотида.
Қайд этилишича, Хитойда умумий касса йиғимларининг атиги 5 фоизини Ҳолливуд филмлари ташкил этади. Ҳолливуд студиялари эса ХХРда ўз фильмларидан тушган касса даромадларининг фақат 25 фоизини олмоқда. Таъкидланишича, сўнгги йилларда хитойлик томошабинларнинг Ғарб филмларига қизиқиши маҳаллий кўнгилочар маданиятнинг ривожланиши фонида пасайиб кетган.
2020 йилдан бери маҳаллий фильмлар йиллик касса йиғимларининг қарийб 80 фоизини барқарор равишда олиб келмоқда, гарчи илгари бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этган бўлса-да.