Хитой илк атом авиаташувчисини яратди

Хитой йирик ерусти ҳарбий кемаси учун қуруқликдаги ядровий реактор прототипини яратди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, бу Пекиннинг мамлакатдаги илк ядровий самолёт ташувчи кемасини яратишдаги аниқ муваффақиятидан далолат беради.

Калифорниядаги Мидлбери халқаро тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, самолёт ташувчи реактор прототипи жануби-ғарбий Сичуань провинцияси Лэшань шаҳри ташқарисидаги тоғли ҳудудни ўрганиш чоғида аниқланган. У ерда Хитой қуролли плутоний ёки тритий ишлаб чиқариш учун реактор қураётгани тахмин қилинган.

Айни вақтда фақат иккита давлат — АҚШ ва Франция атом авиаташувчи кемаларига эга.

Жаҳон