Ўзбекистон ОТМларида контракт тўловлари муддати 1 мартгача узайтирилди

Ўзбекистон ОТМларида контракт тўловлари муддати 1 мартгача узайтирилди.

Таъкидланишича, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланган.

Ушбу муддат қуйидагилар:

  • тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
  • тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

Янгиликлар