Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Президент Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати ҳабар беради.

Маълум қилинишича, икки давлат раҳбарлари давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Давлат ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
• Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;
• Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
• Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
• Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
• Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
• Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
• Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
• Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
• Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;
• Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Шуни таъкилаб ўтиш керакки, Мўғулистон президентининг давлат ташрифи доирасида икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари билан учрашуви ҳамда бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташкари, Мўғулистон президенти Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, ўзбек халқининг бой маданий-тарихий мероси билан танишиши кутилмоқда.





