Ўзбекистонда 2 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 2 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар