Самарқандда 1 гектар ерни $20 мингга пуллаган фермер ушланди

Самарқандда ўзига қарашли хўжалик еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган фермер хўжалиги раҳбари ушланди.

Қайд этилишича, Самарқанд туманидаги  «Т.А.» фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 1 гектарини фуқаро Д.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида иссиқхона қуриш учун ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса фуқародан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар