Қорақалпоғистонда бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочди
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 4 февраль куни бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.Х. ўзининг икки нафар таниши билан биргаликда 2002 йилда туғилган Б.О. исмли қизни куч ишлатиб, никоҳда бўлиш учун олиб қочган. Аниқланишича, ҳолат юзасидан жабрланувчи ариза билан мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.