Ўзбекистонда 27 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 27 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ–1 даража илиқ, кундузи 10–12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар