Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 30 апрель куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.