Тошкентда Савдо-саноат палатасининг Қурултойи бўлиб ўтди

16 июнь куни Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Курултойи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати TezNews’га хабар берди.

Хабар берилишича, Курултойда Савдо-саноат палатасининг 2017-2021 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилган.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш  соҳасида Палатанинг олиб борилган ишлари яъни, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда 206 та Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул хизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида Палата тизимида 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилиб, улар оркали 100 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилган.

Бундан ташқари, «Ҳунарманд» уюшмаси бир тизимга бирлашиб, ҳунармандчилик субъектларини моддий қўллаб-қувватлаш, жумладан имтиёзли кредитлар билан таъминлаш мақсадида қарийб 1 триллион сўм маблағлар ажратиб берилди. Шундан, ёш авлодга миллий ҳунармандчилик сир-асрорлари ва ҳунар ўргатишга хизмат қиладиган 34 та «Ҳунармандчилик марказлари», 41 та «Уй музейлари» ва 4,6 мингдан ортиқ «Ҳунармандчилик устахоналари» фаолияти йўлга қўйилди. Натижасида, ҳунармандичилик йўналишида 200 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.

Таъкидланишича, Қурултойда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Президиумини сайлаш, Палата Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш, Палата Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масалалари овозга қўйилиб, делегатлар томонидан тасдиқлаб олинди.

Янгиликлар