Наманганда «Nexia» уриб кетган 68 ёшли аёл вафот этди

Наманганда 5 февраль куни «Nexia» 68 ёшли аёлни уриб кетди.

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 15:20 да Чуст–Ғова йўлининг 3-километрида Чуст туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро «Nexia» русумли автомашинасини бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган. Шундан сўнг йўлни кесиб ўтаётган 1954 йилда туғилган аёлни уриб кетган.

Оқибатда аёл олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича Чуст туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар