Ўзбекистонда 8 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 8 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ–1 даража илиқ артофида, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.