Ўзбекистонда 9 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 9 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ–1 даража илиқ атрофида, кундузи 6–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.