Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг янада исиши кутилмоқда

29 июнда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда.

Фото: afisha.uz

Хабарга кўра, ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 36-41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43 даражагача исийди.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 38-40 даражагача кўтарилади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 26-31 даража атрофида бўлади.

Янгиликлар