AstraZeneca’нинг фойдаси барча хавфлардан устун экани маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZeneca швед-инглиз фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг фойдаси барча хавфлардан устун эканини маълум қилди. 

Фото: gazeta.ru

Хабарга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакциналар хавфсизлиги бўйича маслаҳат қўмитаси шундай хулосага келган.

«AstraZeneca’нинг COVID-19 га қарши вакцинаси, шу жумладан Covishield вакцинаси ижобий профилни сақлаб қолишда давом этмоқда», дейилган баёнотда.

Шунингдек, қўмита ушбу коронавирусга қарши вакцина коронавирус инфекциясининг кейинги тарқалишини олдини олишда ва COVID-19 дан ўлим даражасини пасайтиришда улкан салоҳиятга эга эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа мамлакатларида коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан қайта эмлаш бошлан эди ва Ўзбекистонга COVISHIELD вакцинаси олиб келинган эди.

Янгиликлар