Ҳиндистонда 20 дан ортиқ зиёратчилар автобуснинг чуқурликка қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолида автобуснинг чуқурга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ зиёратчилар ҳалок бўлди. Автомобиль тахминан 45 м баландликдан қулаб тушди, – деб хабар бермоқда «The Times of India».


Машина Шива ибодатхонаси жойлашган Шив Хори ҳудудига кетаётган эди. Автобус тўғри йўлдан чиқиб кетиб, тахминан 45 м баландликдан пасга қулаган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 22 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин фуқаро жароҳатланган. Жабрланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади ва моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Янгиликлар