Қибрайда чорраҳа устунига радар ўрнатаётган муҳандис ток уриб вафот этди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида компютер тармоғи муҳандиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.

Ҳужжатда келтирилишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни соат 17:20 ларда содир бўлган. 1998 йилда туғилган компютер тармоғи муҳандиси Сардорбек Мадаминов Қибрай тумани Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, ток уриши оқибатида вафот этган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.

Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.

Янгиликлар