Тошкентда 4 та автомобиль ўзаро тўқнашиб кетди

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат тахминан 03:00ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, пойтахтнинг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида «MENLO» русумидаги «ВАЗ-2106», «ВАЗ-2107» ва «Nexia-2» русумли автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «MENLO» русумли автомашинанинг 1998 йилда туғилган ҳайдовчиси жабрланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар