Зангиота ковид марказига бир ойда қанча бемор мурожаат қилгани маълум бўлди

Зангиота юқумли касалликлар марказига январь ойида 8601 нафар бемор мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этди.

Қайд этилишича, беморларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмаган. Касалланганларнинг 358 нафари, яъни 4,1 фоизи эмланган. Улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

«Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор юртдошларимизни ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақиради», дейилади хабарда.

Янгиликлар