Россия вейпларни бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

31 май куни Россия Федерацияси ҳукумати вейп чакана савдосини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига салбий хулоса берди. Ушбу ташаббус соғлиқ учун зарар дея ҳисобланиб, ўз ичига никотинни олган ва никотинсиз вейп суюқликларини сотишни тақиқлашни назарда тутди.

Россия ҳукумати таклиф қилинган қонун лойиҳаси Россия Федерациясининг Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги амалдаги қонунчилик ва мажбуриятларига зид эканлигини таъкидлади. Тўлиқ тақиқнинг жорий этилиши маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасининг ўсишига олиб келиши мумкин, бу эса унинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилишни қийинлаштиради.

Ушбу тажриба Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга. Вепларни тўлиқ тақиқлаш шунга ўхшаш муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. «Тамакисоз» ассоциацияси ҳам ўз фикрини билдирди ва халқаро тажрибага асосланган тартибга солиш чораларини ишлаб чиқиш ва радикал қадамлардан қочиш зарурлигини таъкидлади.

Ёшлар орасида вейпга талаб ўсишини ҳисобгаолган ҳолда, катталар орасида талаб қилинадиган маҳсулотни тўлиқ тақиқламасдан, уларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш муҳимдир. Назоратни кучайтириш ва бозорни тартибга солиш Ўзбекистон учун янада самарали ечим бўлиши мумкин.

Янгиликлар