Тошкент вилоятида чамадон ичидан аёл мурдаси топилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чамадон ичидан аёл мурдаси топилгани маълум қилинди.
Келтирилишича, 2022 йилнинг 27 январь куни тахминан соат 21:30 да туманнинг Гулобод маҳалласидан Паркент тумани «Қизилтоғ» қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30–35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.