Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атырау вилоятида Ўзбекистон фуқароси чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» «АкЖайык»га таяниб хабар беради.

Воқеа 25 июнь куни Усенов кўчасида содир бўлиб, «Мияли» қишлоғидаги уйга чақмоқ тушган, шундан сўнг ёнғин юзага келган. Аниқланишича уйида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси вақтинча рўйхатга олиниб, яшаб келаётган бўлган.

Ҳозирда жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонасига топширилган.

 

 

 

Янгиликлар