Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар маълум қилинди

Охирги сутка давомида дунёда 484 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: риа.ру

Маълум бўлишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 184 миллион 820 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 002 мингдан зиёд киши вафот этган (08.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:18 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 484 439 янги ҳолати аниқланди. 9 391 нафар бемор вафот этди.

Қайд этилишича, дунёда касалликни 185 миллион 560 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 010 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,429 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;
  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,709 миллиондан ортиқ);
  • учинчи ўринда Бразилия (18,855 миллиондан ортиқ);
  • тўртинчи ўринда Россия (5,707 миллиондан ортиқ);
  • бешинчи ўринда эса Франция (5,681 миллиондан ортиқ).

Шунингдек, ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 36 990, Ҳиндистонда 45 892, Бразилияда 62 504, Россияда 24 818, Францияда 4 081 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Янгиликлар