Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланади
Тегишли фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади, унга кўра, бу йил Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши сабабли байрам 17 июнь, душанба кунига кўчирилади. Бундан ташқфари 18 июнь, сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлиши маълум қилинди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди, — дейилади хабарда.