Трампнинг судлангани сабабли 40 га яқин давлатга ташрифи тақиқланиши мумкин
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп судланганлиги сабабли 37 давлатга эркин ташриф буюриш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Буларга Аргентина, Буюк Британия, Канада ва бошқа кўплаб давлатлар киради. Бу ҳақда «World Population Review» нашрига таяниб «ТАСС» ҳабар беради.

Статистик портал маълумотларига кўра, миллий қонунчиликда судланган шахсларга нисбатан ушбу давлатларга ташриф буюриш чекланади, буларга: Аргентина, Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка каби мамлакатлар киради. Кириш Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландия томонидан ҳам тақиқланиши мумкин.
Дональд Трамп АҚШ президентлигига қайтган тақдирда ҳам ташриф учун хорижий давлатлар расмийларидан махсус рухсат сўраш зарурати билан тўқнашиши мумкин, – дейилади хабарда.




