Enter Engineering пойтахтдаги 273 ва 288-сонли умумтаълим мактабларида махсус акция ўтказилди
Автомобиллар сони кўпайиши билан болаларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш кундан-кунга долзарб масалага айланиб бормоқда. Олий Мажлис Сенати маълумотига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларида 500 дан ортиқ бола жабрланган.
Enter Engineering компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ўртасида имзоланган Меморандум доирасида 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 273- ва 288-мактабларида ўқувчиларни ёруғлик қайтарувчи нимчалар билан таъминлаш бўйича махсус акция ўтказилди. Ушбу нимчалар ҳайдовчиларга болаларни қоронғу пайтда ҳам пайқаш имконини беради.
Акция доирасида Enter Engineering компаниясининг PR-департаменти ходимлари иккинчи сменада ўқийдиган 3-7 синф ўқувчиларига ёруғлик акс эттирувчи элементлари бўлган 400 дан ортиқ нимачалар тарқатишди. Тадбирда иштирок этган ЙҲХБ вакиллари болакайларга нимчалардан фойдаланиш қандай аҳамиятли эканини тушунтириб беришди.
Акция доирасида Enter Engineering компаниясининг PR-департаменти ходимлари иккинчи сменада ўқийдиган 3-7 синф ўқувчиларига ёруғлик акс эттирувчи элементлари бўлган 400 дан ортиқ нимачалар тарқатишди.
Тадбирда иштирок этган ЙҲХБ вакиллари болакайларга нимчалардан фойдаланиш қандай аҳамиятли эканини тушунтириб беришди.
Ёруғлик қайтарувчи нимчалар нурнинг энг кам тарқалувчи нуқтасида шуълаларни акс эттирувчи кулранг тасма билан жиҳозланган бўлиб, йўлларда болаларнинг хавфсизлигини таъминлашда энг самарали восита ҳисобланади.
Нимчалар ҳайдовчиларга мактаб ўқувчиларини қоронғуда пайқаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Статистик маълумотларга кўра, ушбу махсус нимчалардан фойдаланиш пиёдалар иштирокида бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши хавфини 3-4 баробар камайтиради.