Росиияда ўзбекистонлик эркак вояга этмаган қизга тегажоғлик қилгани учун 14 йилга қамалди

Калининградда Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани учун 14 йилга қамалди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг август ойида 59 ёшли ўзбекистонлик эркак 11 ёшли қизни автобус бекатига йўл кўрсатаман, деган баҳона билан меҳмонхона томон олиб борган.

Йўлда эркак қизга уни ўпишни таклиф қилган. Қиз бунга қаршилик қилганда, эркак унинг футболкасини ечмоқчи бўлган. Эркак қизни қўллари билан қисиб қўйган, натижада қиз яна қаршилик кўрсата бошлаган. Шундан сўнг у қизнинг, юзидан тишлаб олиб, велосипедга ўтириб, кетиб қолган.

Суд ўзбекистонлик эркакни Россия Жиноят кодексининг «14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш ва жабрланувчининг ночор аҳволидан фойдаланган ҳолда жинсий характердаги ҳаракатларни амалга ошириш» моддаси бўйича айбдор деб топди. Оқибатда судланувчи 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди, у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Янгиликлар