Самарқандда 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро шаърий никоҳда бўлган аёлининг олти ёшли ўғлини камар билан калтаклади. Эркакда руҳий ўзгаришлар борлиги аниқланиб, у психиатрия шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани матбуот ҳизмати ҳабар бермоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 1988 йилда туғилган эркак, 2024 йилдан бошлаб у билан шаърий никоҳда яшаётган аёлнинг 2017 йилда туғилган 6 ёшли фарзандини камар билан калтаклаган.

Содир бўлган, ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланиб, калтакланган болада тан жароҳатлари аниқланган.

Ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилиб, суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, болани калтаклаган эркак тиббий кўригдан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланган. Шундан сунг эркак, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар