Сурхондарёда аёл бошқарувида бўлган машина ЙТҲга учради

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Нилу” маҳалласида аёл бошқарувидаги Nexia-3 йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ содир бўлди.

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) Nexia-3 автомашинасида «Сангардак-Денов» йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб бетон тўсиққа урилган. Ушбу ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.

Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Янгиликлар