Самарқандда героин савдоси билан шуғулланганлар қўлга тушди

 

Самарқандда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди.

Қайд этилишича, Ургут тумани “Чеп” маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.Д. ва “Ваткан-Қўзибек” маҳалласида яшовчи 42 ёшли Ш.Х. жиноий тил бириктириб, гиёҳванд модда олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Д., З.Ф. ҳамда Ш.Х. ҳаракатланиб кетаётган автомашинада 248,33 грамм миқдорда героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари фуқаро А.Д.га тегишли бўлиб, уни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи фуқарога етказиб беришни режалаштирган.

Мазкур ҳолат бўйича Ш.Х. ва А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Янгиликлар