Россия Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилди

«Справедливая Россия — За правду» партияси раиси Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди. Унинг сўзлари партия сайтида келтирилган.

Унинг фикрича, бу миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Россия ва унинг «жанубий қўшнилари» ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка хизмат қилади.

СРЗП фракцияси миграция жараёнлари устидан назоратни кучайтириш бўйича бутун чора-тадбирлар комплексини таклиф қилмоқда, бироқ биз Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишдан бошлашимиз керак. Бусиз, чегарада тартиб бўлмайди, бу энди миграцияни тартибга солиш ва террористик ҳужумларга қарши туриш учун жуда муҳимдир! – таъкидлади парламент аъзоси.

Мироновнинг таъкидлашича, визасиз саёҳатнинг бекор қилинишини номақбул ишора сифатида баҳолаб бўлмайди.

«Ҳамма Россияни кескин ҳарбий қарама-қаршиликка тортаётганини кўриб турибди. Душманларимиз чегараларнинг очиқлигидан фойдаланиб, қўшни давлатлардан мамлакатимизга қарши қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлаш учун трамплин сифатида фойдаланмоқда. Албатта, бу ҳудудда террорчилар ва турли экстремистик унсурлар тўпланиб қолган қўшниларимизга ҳам таҳдид солади», — дея қўшимча қилди у.

Янгиликлар