Оҳангаронда ёнғин содир бўлди
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Шодмалик МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 31 май куни соат 15:52 да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Шодмалик МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўли бўйида қуриган ўт ва хас-хашаклар ёниб кетган.
Қайд этилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:09 да етиб борган ва ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.