Тошкент вилоятида Damas каналга тушиб кетди
Олмалиқ шаҳрида «Дамас» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 26 май куни соат 12:00 атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.С. Damas автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчадаги «Таначи-Бўка» каналига тушиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Автомашина техник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра ҳайдовчи маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





