Жиззахда йўловчилар билан бирга «Nexia-2»нинг газ баллони портлаб кетди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида «Nexia-2»нинг газ баллони портлаб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 28 май куни тахминан соат 13:00 да М-39 автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудида содир булган. Портлаш газ баллони туфайли содир булган. Оқибатда ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида ҳалок булган.
Ҳозирда, автомашина йўловчиларининг шахсини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.




