Ҳиндистонда кучли «Ремал» циклони оқибатида 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Ҳиндистонда «Ремал» циклони оқибатида юзага келган кўчкилардан камида 30 киши ҳалок булган. Фуқаролардан кўчага чиқишда эҳтиёт булиш сўралган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мизорам штатида тошлар қулаши туфайли 16 киши ҳалок бўлган, яна 12 таси бедарак йўқолган. Штатнинг бошқа ҳудудларида эса 10 дан ортиқ фуқаро ҳалок булган. Ассам, Манипур, Магҳалая ва Нагаленд штатларида, кучли жала қуйиши тез-тез ер кўчишига олиб келган ва натижада у ерда ҳам ҳалок бўлганлар қайд этилган.
Мизорам, Манипур ва Ассамнинг тўққиз туманидаги мактаблар 29 май куни ҳам ёпиқ ҳолда қолади. Ҳиндистон ҳукумати фуқаролардан кўчага чиқишда эҳтиёт бўлишни сўраган.