Самарқандда пул эвазига хўроз жанги уюштирганлар ушланди
Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро махсус арена жиҳозлаб, у ерда пул эвазига хўроз жанги уюштирган. Шундан сўнг хўроз уриштирувчи эр ости аренаси ёпилган, – деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Хабарларга кўра, бир неча фуқаролар жанг уюштириш мақсадида ўз хўрозларини аренага олиб келган.
Жангни таҳминан 200 га яқин одам томоша қилиш учун келган. Ташриф буюрган фуқаролардан жами 3,2 миллион сўм маблағ йиғиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ташкилотчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва бошқа хавфли ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.