Учтепа туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 23 июнь куни соат 09:00 ларда Учтепа тумани Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида учта автомобиль ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХББ матбуот хизмати хабар беради.
Аниқланишича, 1989 йилда туғилган «Lixiang L9» русумли автомашинаси ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган «BYD» русумли автомашинаси ҳайдовчиси, ҳамда 1968 йилда туғилган «Spark» русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳабарларга кўра, тоқнашув натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.