Андижон каналидан қирғизистонлик ёш қизнинг жасади топилди
Андижон вилоятининг Шахрихонсой каналида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан сел билан бирга оқиб келган 7 ёшли қизчанинг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Аниқлик киритилишича, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмгир ёғиб сел оққан.
Cел оқибатида Андижон вилоятининг Шахрихонсой каналига оқиб келган қизнинг жасади «Дўстук» чегара пости орқали Қирғизистон томонига топширилган.
Ҳозирда Ўш шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари яна икки аёл ва икки қизни қидирмоқда.