Россия ҳарбийлари Киевдаги болалар шифохонасига зарба берди
Россия ҳарбийлари Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига зарбалар берди. Оқибатда турар-жой бинолари ва «Охматдет» болалар шифохонасига зарар етди, дея хабар беради РБК Украина.
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг telegram-каналида болалар шифохонасига қилинган ҳужум оқибатлари акс этган суратни оммага элон қилди.
Россиялик террорчилар яна Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирди. Турли шаҳарлар: Киев, Днепр, Кривой Рог, Славянск, Краматорск. Ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ ракеталар. Турар-жой бинолари, инфратузилма ва болалар шифохонаси шикастланган. Бутун дунё Россия ҳужумларини якунлаш учун тўлиқ қарорини ишга солиши керак. Қотиллик — бу Путин келтирадиган нарса. Фақат биргаликда ҳақиқий тинчлик ва хавфсизликни таъминлай оламиз, — деди Украина раҳбари.
Ҳозирда «Охматдет» шифохонасидаги болалар шаҳардаги бошқа шифохоналарга эвакуация қилинмоқда.
Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игорь Клименко сўзларига кўра, Киевга қилинган ҳужум натижасида 7 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.