«Xo’p Podkast»нинг номида нима яширинган? Бу жамиятимизнинг 2 стандартлиги билан боғлиқми?
Расул Кушербаев «Эзгулик» ҳуқуқни сақлаш жамиятининг раиси Абдулаҳад Ташанов билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таминлаш масаласини батафсил муҳокама қилди.
«Xo’p Podkast»нинг янги сонида Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакиллантириш йўлида қилинаётган ишлар, олдиндаги вазифалар ва инсон ҳуқуқларини таминлаш масаласидаги натижалар ва муаммолар ҳақида батафсил томоша қилинг.
Узбекистонда жамоатчилик фикри инобатга олинадими, инсон қадри масаласида қонун қай даражада ишламоқда, шу ва бошқа қизиқ саволларга мутаҳасислар жавоб беришади.
«Xo’p Podkast»нинг янги сонини бугун 20:00 да Расул Кушербаевнинг YouTube каналида кўринг.