Сирдарёда «Nexia» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, юк машинасига бориб урилди
Сирдарёда «Nexia» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот ҳизмати хабар беради.
Йўл транспорт ҳодисаси 19 июнь куни соат 05:30 атрофида М-39 автомобиль йўлининг 931-километрида Сардоба вилояти ҳудудида содир бўлган.
Тошкент — Термиз йўналишида ҳаракатланаётган «Nexia 1» русумли автомашина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган. Натижада йўл четида турган «MAN» юк машинасига бориб урилган.
Тўқнашув натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан, ИИБ ходимлари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.