Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 7 сентябрдан бошлаб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Таъкидланишича, Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тамомлаган.
Қайд этилишича, у меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.