Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган юқори тарифлар ўрганиб чиқилади

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган тарифлар кўриб чиқилади. Муаммони ҳал этиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Сўнги вақтларга Ўзбекистон аҳолиси электр қувватининг ортиқча ҳисоблаётгани юзасидан эътирозлар билдирган.

Мазкур ҳолатларни жойларда ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар электр тармоқлари «МЧЖ» вакиллари жалб қилинган.
Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади, деб таъкидланиди ҳабарда.

Янгиликлар