Тошкентнинг бир туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча узиб қўйилади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида иссиқ сув қисман ўчирилди, деб хабар қилмоқда Veolia Energy компанияси матбуот хизмати.

Бугун (6 июнь) мутахассислар томонидан иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан соат 08:00 дан 21:00 гача қуйидаги манзиллар иссиқ сувсиз қолди:
— Чилонзор тумани: Чилонзор, Нафосат, Байналминал, Муқимий кўчалари, 1,2,3,4,5,6,8,9,10,16, Ц, Е ва 24 мавзелари, оқтепа ва микр. оқтепа даҳалари.





