Мозамбик қирғоғида кема чўкиб кетди, 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Мозамбикда балиқчи қайиғининг чўкиб кетиши оқибатида камида 91 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».

Маълумотларга кўра, кемада 130 киши бўлган. Кема кўп сонли йўловчиларни ташиш учун мўлжалланмаган, у ҳаддан ташқари юкланган.

Хабарда айтилишича, вабо эпидемияси тарқалаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотлар туфайли кемада ваҳима бошланган; йўловчиларнинг аксарияти қуруқликка чиқишга ҳаракат қилган.

Қайд этилишича, қутқарувчилар беш нафар тирик қолганларни топган, улардан икки нафари касалхонага ётқизилган. Кема ҳалокати сабабларини аниқлаш учун тергов бошланди.

Янгиликлар