Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Президентнинг 9 апрелдаги Қарори билан Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Бахтиёр Раҳимов янги лавозимида Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

Янгиликлар