Тимур Ҳайдаровнинг клиникаси бемор ўлими туфайли ёпилиши мумкин

Машҳур пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаровнинг клиникаси беморнинг ўлими ҳақидаги хабардан кейин уч ойга ёпилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, муассаса февраль ойида текширувдан ўтказилган. Мутахассислар томонидан мажбурий лицензиялаш талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, 34 нафар беморга пластик жарроҳлик амалиёти яхши ўтказилмагани маълум бўлди.

Айни пайтда клиникага катта миқдорда жарима ёки 90 кунгача ишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирилган.

Шунингдек, муассаса эгалари аниқланган муаммоларнинг бир қисмини бартараф этгани, қолганларини эса апрель ойида бўлиб ўтадиган судда эътироз билдириш ниятида эканини маълум қилди.

Янгиликлар