Ўзбекистонда пневмониядан 43 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 1–20 сентябрь кунлари коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

20 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169 467 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • Андижон вилояти — 8 нафар;
  • Бухоро вилояти — 5 нафар;
  • Жиззах вилояти — 12 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 6 нафар;
  • Навоий вилояти— 2 нафар;
  • Наманган вилояти— 7 нафар;
  • Самарқанд вилояти— 38 нафар;
  • Сирдарё вилояти— 13 нафар;
  • Сурхондарё вилояти— 19 нафар;
  • Фарғона вилояти— 33 нафар;
  • Хоразм вилояти— 19 нафар;
  • Тошкент вилояти—114 нафар;
  • 253 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1197 нафарни ташкил қилган.

Янгиликлар