Самарқандда «Nexia» автомобили чуқурга тушиб кетди
Самарқанд шаҳрида «Nexia» автомобили чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 28 март куни соат 21:30ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шахар М.С.Барака кўчасида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Н.Ф. «Nexia» русумли автомобилни бошқараётган вақтда, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда мавжуд бўлган чуқурликка автомобилнинг олд томони тушиб кетган ва автомобилга техник зарар етган.
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: