Тошкентда сотувчилар учун «МАКОН Форум» халқаро форуми ўтказилади
18-19 майда «Ҳумо Арена»да 10 нафар етакчи маҳаллий ва хорижий сотувлар бўйича экспертлар чиқиш қиладилар ва сотувларни оширишнинг амалий воситалари билан ўртоқлашади.
Форум доирасида 50 та етакчи брендлар иштирокида биринчи «Йил бренди 2023» кўргазмаси ва 25 та номинацияда истеъмолчилар ҳамда экспертлар ҳайъати танловига кўра «Йил бренди» мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилади. Бу йил форумнинг бош ҳамкори мамлакат банклари ўртасида энг йирик хусусий банк ва фаоллик бўйича етакчи бўлмиш «Капиталбанк» бўлди.
«Форумнинг ноёблиги шундаки, у мамлакатимизда сотувчи касбига бағишланган илк форум бўлади. Биз замонавий сотувчи мақоми ва имкониятларига унинг фаолиятининг қиммати ва ҳар қандай бизнесдаги аҳамияти нуқтаи назаридан комплекс ёндашдик. Форум бозоримизда товарлар ва хизматлар таклиф этувчилар учун кучли мотивация беради,- дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси, МАКОН ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов. Форумнинг асосий вазифаси – қўлланилаётган воситаларни «пухталаш» ва замонавий сотувларнинг янги имкониятларидан хабардор бўлиш учун энг фаол мутахассисларни жамлаш».
«Биз учун маркетинг ва сотувлар бўйича мутахассислар ҳамжамиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, тажриба ва энг яхши амалиётлар билан ўртоқлашиш мумкин,- дейди «Капиталбанк» Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов. – Мамлакатдаги энг йирик молиявий институтлардан бири сифатида бизнинг вазифамиз – банкка мижозлар жалб қилиш ва маҳсулотларимиз ҳақидаги ахборотни етказиш билан кифояланиб қолмай, молиявий саводхоналик асосларини, бизнес юритишни, буджетни режалаштиришни ва бошқаларни ўргатиш ҳамдир. Аминманки, Ўзбекистон маркетинг ва сотувлар соҳасидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланишга улгурган форум бу йил ҳам биз ва бозордаги ҳамкасбларимизга янги ғоялар манбаси бўлади».
Форум спикерлари сотувлар бўйича энг машҳур маҳаллий экспертлар ва тўрт нафар россиялик тренер бўлиб, улар форум доирасида, чиқиш қилишдан ташқари, сотувлар бўлимларининг раҳбарлари учун ноёб маҳорат сабоқлари ҳам ўтадилар.
Мурод Назаров, «Murad Buildings», «Nest One» ва NRG асосчиси. Development соҳасида 20 йиллик тажрибага эга муваффақиятли тадбиркор. Унинг раҳбарлиги остида компаниялар жами майдони 575 000 кв.м. бўлган ноёб кўчмас мулк объектларини муваффақиятли топширди. Мурод шахсий бренд сотувларга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беради.
Анвар Абдуқаюм, «Той Бола» ўйинчоқлар бренди асосчиси. Сотувларда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ижтимоий тармоқлардаги обуначилари – миллион атрофида. Анварнинг чиқиши ишонтириш санъати ва муваффақиятли сотувларда унинг аҳамиятига бағишланади.
Иброҳим Ғуломов, «Perfect Consulting Group» асосчиси. Тизимлаштириш соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга эксперт. Иброҳим 150 дан зиёд тармоқлардаги тақрибан 6000 нафар тадбиркорни «Соф фойдани ошириш», «Тизимлаштириш ва персонални самарали бошқариш», «Ҳаётий стратегия» муаллифлик дастурлари бўйича ўқитди. Иброҳим мижоз эътирозлари билан қандай ишлаш мумкинлиги ҳақида чиқиш қилади.
Акмал Насридинов, «Marketbridge» агентлиги ва «Retail Club» бизнес-клуби асосчиси. Сотувлар соҳасида 1994 йилдан бери ишлайди. 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистонда сотувларни бошқариш бўйича тренинглар ўтказади ва мижозларга сотувларни тизимлаштириш ва самарали сотувлар бўлимларини ташкил этишда ёрдам беради. Акмал реал кейслар асосида сотувлар сирлари ҳақида сўз юритади.
Диёр Мирзааҳмедов, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ва «Сиймо» реклама агентлиги асосчиси. Маркетинг ва рекламада 28 йиллик тажрибага эга.
Мижоз сервисининг ноёб услубиёти асосчиси, ҳар йилги кенг кўламли форумлар: МАКОН бизнес-форуми, TAF! Тошкент реклама фестивали, «Йил бренди» мукофоти ташкилотчиси. Диёр китмни яхши сотувчи дейиш мумкинлиги ҳақида сўзлайди.
Абдуҳамид Абдуваҳобов, 8 та брендни бирлаштирган ва 45 турдаги, бешта мамлакатда сотиладиган турфа хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган «Нума фамилй» холдинги асосчиси. 2012 йилдан буён БФҚ, тиббий техника ва косметика савдоси билан шуғулланувчи компанияларда ишлаган. Абдуҳамид сотувлар психологиясини тушинишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритади.
Виталий Голицын, сотувлар ва маҳсулдорлик бўйича россиялик бизнес-тренер. Сотувлар бўйича 25 йиллик ва тренинг соҳасида 15 йиллик тажриба. Дунёнинг 17 та мамлакатида, 100 та шаҳрида 1 000 дан ортиқ тренинг ўтказган. Россияда сотувлар бўйича YouTube-каналлар ТОП-3 муаллифи. Виталий иштирокчиларни 100 фоизли битим формуласи билан таништиради.
Владимир Маринович, бизнес ва самарали жамоаларни тизимли ривожлантириш бўйича эксперт. Миллиардларга баҳоланган лойиҳаларни амалга оширган жамоалар асосчиси. 30 йилдан буён бизнес ва сотувлар соҳасида. 2014 йилда Владимир Маринович бизнес-мактабига асос солди, унда ҳар йили 450-700 нафар тадбиркор амалий билимга эга бўлади. Владимир нетворкинг катта чекларга сотишда қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлайди.
Владимир Якуба, Россияда энг машҳур «реалити бизнес-тренер». етакчилик, сотувлар ва жамоа билан ишлаш бўйича мутахассис. Владимир 19 мамлакатнинг 143 та шаҳрида ўқув машғулотлари ўтказган. 14 та китоб муаллифи. Тўрт марта йил натижаларига кўра ўз соҳасида энг яхши деб топилган (2014-2020-й.). Instagram’да 9 млн ва YouTube’да 1,5 млн видео кўрилишига эга. Владимир янги воқеликдаги сотувлар ҳақида сўз юритади.
Владислав Бермуда, 12 та мамлакатда 300 дан зиёд чиқишлар қилган халқаро спикер. Кроссмаркетинг бўйича Россиядаги етакчи эксперт (300+ кейс). «Ностандарт бизнес-тафаккур, коллаборация ва ресурс монетизацияси» онлайн-мактабининг асосчиси – 8 та мамлакатда 120 талаба. Владислав сотувлардаги креатив ечимларга оид ғоялар билан ўртоқлашади.
Спикерлар ва дастурлар ҳақидаги барча ахборот – форум сайтида.
МАКОН ФОРУМ Сотувчилар Даври – бу профессионаллар учун икки кунлик фаол мотивация ва мулоқот, бошлиғи раҳбарлигида сотувлар бўлими учун янги билимлар муҳитига шўнғиш имконияти – у бизнесга энг самарали сотувлар воситаларидан фойдаланган ҳолда сотувларни оширишда ёрдам беради.
Форум билан параллель равишда 18-19 майда биринчи «Йил бренди» кўргазмаси ўтказилади. Кўргазманинг барча меҳмонлари иштирокчиларнинг махсус таклифлари билан танишиш, ютуқли ўйинларда қатнашиш ва совғаларга эга бўлиш имкони бўлади. Кўргазмага кириш – бепул.
Форум бош ҳамкори – «Капиталбанк» Ўзбекистондаги йирик тижорат банки бўлиб, «Uzum» миллий рақамли сервислар экотизими таркибига киради. 23 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида банк мамлакатнинг 1,9 млн аҳолиси ва 65 минг тадбиркори учун ишончли молиявий ҳамкор ўлароқ ўзини тақдим этди. 2023 йил якунларига кўра «Капиталбанк»нинг ўз капитали рентабеллиги 50,8% ни ташкил қилди. Ўтган йилда «Капиталбанк» Ўзбекистоннинг энг яхши чакана банки сифатида кўп сонли халқаро ва миллий совринларга сазовор бўлди. Рейтинг агентликлари банк фаолиятининг кўрсаткичлари барқарор ўсишини қайд этмоқда.
Телефон: +998 (97) 402-28-20
Сайт: makon-2024.marketing.uz
Чипталар – iTicket.uz сайтида
Ҳамкорлик материали